Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.
Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотирда. Уларда иттифоқ кенгайиши мумкинлиги айтилган, аммо кимлар ҳисобига экани тушунарсиз, Туркманистон қувурлари орқали эса бошқа давлат гази транзити режалаштирилмаган, деди «Туркмангаз» расмийси.
Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия гази транзитини бошлашни режалаштирмоқда. Компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқи лойиҳасини муҳокама қилишда «жумладан, президентлар даражасида фаол олға силжишганини» айтди.
Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Қозоғистонга Россия газини етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.
РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.
Владимир Путиннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» тўғрисидаги таклифи сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида», — деди у.
Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг